Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага 2 млрд сўмдан маблағ ажратилади

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага 2 млрд сўмдан маблағ ажратилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафтада Яшнобод туманида аввал аҳволи оғир бўлган Парвоз маҳалласига борганди. Қайд этилишича, бугун вазият бутунлай ўзгарган.

«Обод маҳалла» сиёсатини амалга ошириш натижасида бу маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолининг осуда яшаши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Ҳамма жой тоза, тартибли.

Президент маҳалла бўйлаб юриб, ободонлаштириш ишлари билан танишди ва нуронийлар, аёллар, болалар билан суҳбатлашди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга ушбу Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берилди. Бунинг учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш буйича топширик берди. 

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг