Пойтахтдаги Жомий бозорида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Бугун, 22 июль куни Тошкентдаги Жомий бозорида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан 15:34да бошланган. Ҳодиса жойига 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи жўнатилган. Соат 16:14 да ёнғин тўлиқ ўчирилган, деярли 200 кв.метр ҳудуд ёнгани айтилмоқда.
Экспертлар ҳодиса сабабини текширмоқда.
Ёнғин бартараф этилиши сабаб атрофдаги 2 минг кв.метр ҳудудга эга дўконлар сақлаб қолингани маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter