Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. 20 киши эвакуация қилинди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. 20 киши эвакуация қилинди

Кеча, 6 август куни соат 18:59 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани «Бешкапа» МФЙ Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ёнғин экипажи соат 19:06 да манзилга етиб борилиб, ёнғин соат 19:25 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган.

Ёнғин натижасида 15 кв.м майдонда уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш жараёнида ушбу уй қаватларидан 20 нафар фуқаролар қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг