Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги лойиҳага халқаро мукофот берилди

Тошкентдаги лойиҳага халқаро мукофот берилди

Туркиянинг «Hasan Sözüneri Mimarlık» ширкати меъморлигида Тошкентда қурилаётган бино лойиҳаси Таиланд пойтахти Бангкокда ўтказилган «International Property Awards» танловида мукофотланди.

«İhlas» ахборот агентлиги (İHA) хабарига кўра, лойиҳа «Энг яхши қўшма қурилиш архитектураси», «Энг яхши кўп қаватли тураржой архитектураси», «Энг яхши кўп қаватли уй архитектураси» каби номинацияларда эътироф этилган.

Меъмор Ҳасан Сўзюнери таъкидича, бу мукофот Ўзбекистоннинг қурилиш борасида истиқболи порлоқ экани ва икки қардош халқ дўстлигидан далолат беради.

Бурса шаҳрида асос солинган «Hasan Sözüneri Mimarlık» дунё бўйлаб кўплаб бинолар тарҳига муаллифлик қилган. «Hills Blue Mix Used» лойиҳаси бўйича Тошкентда қурилаётган йирик мажмуа 2028 йилда битказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг