Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги яна бир дарахткушлик ортидан: 35 туп дарахт йўқ қилинган

Тошкентдаги яна бир дарахткушлик ортидан: 35 туп дарахт йўқ қилинган

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Камолот маҳалласи, Мирзо Улуғбек кўчасидаги мавжуд 100 та дарахтнинг 35 таси  ноқонуний равишда кесиб ташланган. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербоев маълум қилди.

Унинг ёзишича, «Modern Techno» МЧЖ га қарашли бўлган ҳудудда мавжуд 100 та дарахтнинг 35 таси ноқонуний равишда йўқ қилинган. Дастлабки, ҳисоб китобларга кўра, етказилган зарар миқдори 192 млн сўм.

Ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг