Тошкентдаги «Янгиобод» бозорида йирик ёнғин юз берди

Бугун, соат 07:48 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган «Янгиобод» бозори ҳудудида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилган.
Натижада бозор ҳудудида жойлашган ошхона, сомсахона ва расталарининг тахминан 120 кв.м. майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter