Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди

Тошкентдаги ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди

Яккасарой туманида YUTONG русумли  электро автобус билан содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берилди.

Жорий йилнинг 20 февраль куни соат 09:30 ларда Яккасарой тумани КХАЙ кўчаси «NEWPORT» сотув офиси қаршисида 1997 йилда туғилган  Д.С. бошқарувида бўлган  YUTONG русумли электро автобусини бошқариб кетаётиб руль бошқарувини  йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетиб, ўша йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 1980 йилда туғилган  Х.М бошқарувида бўлган Cobalt русумли автоулови билан тўқнашиб, сўнгра Д.С. бошқарувида бўлган  YUTONG русумли электро автобуси 1986  йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган  YUTONG русумли электро автобуси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида Д.С. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электро автобусиниг 2004 йилда туғилган йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ  ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг