Тошкентдан Ангренга қатновчи йўловчи поезди уч кун ҳаракатланмайди.
Тошкент – Ангрен йўналишидаги йўловчи поезди уч кун ҳаракатланмайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида 6408/6409-сонли Тошкент Ангрен – Тошкент йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поезд 11 ноябрдан 14 ноябргача қатнамайди. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўралган.
Аввалроқ Тошкент ва Ҳожикент ўртасидаги электропоездлар ҳаракати 8 ноябрдан бошлаб вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Электропоездлар ҳаракати 10 ноябрдан қайта тикланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter