Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Бўстонлиққа автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкентдан Бўстонлиққа автобус қатнови йўлга қўйилди

Фото: Транспорт вазирлиги

Тошкент шаҳри «Машинасозлар метро бекати»  – Бўстонлиқ «Юсуфхона қўрғони»  йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берган. 

Ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ бир кунда 18 та қатнов амалга оширилади. Ҳар куни соат 6.00 да илк автобус «Машинасозлар метро бекати» дан йўналишга чиқади. Кун давомидаги охирги автобус «Юсуфхона қўрғони» дан соат 20.55 да Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади.

Йўлкира ҳақи ўн минг сўм этиб белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг