Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Сурхондарёга юк машинасида кетган йўловчилар карантинга олинди

Тошкентдан Сурхондарёга юк машинасида кетган йўловчилар карантинга олинди

3 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати ходими Термиз шаҳрида юк автомобилида ўз манзилига етиб олмоқчи бўлган 8 нафар сурхондарёлик йўловчининг карантин қоидасини бузганини аниқлади.

«ISUZU» русумли юк машинаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти марказига йўлга тушиб, ўз машинасида саккиз нафар фуқаронинг ҳар бирини 50 минг сўм эвазига олиб келгани маълум бўлди.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Термиз шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, саккиз нафар ноқонуний йўловчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, улар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига карантинга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг