Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан вилоятларга ҳар куни камида иккитадан авиарейс қўйилади

Тошкентдан вилоятларга ҳар куни камида иккитадан авиарейс қўйилади

Фото: Xabar.uz

Президент йиғилишида транспорт масаласига тўхталиб ўтилди. Транспорт хизматларининг ярми автотранспортга тўғри келади. Бу йил 1,5 мингга яқин автобус олиб келинган бўлса-да, ўсиш 5,5 фоиздан ошмаган.

Авиахизматлар бозорида ҳам рақобат пайдо бўлди, 6 та хусусий компания иш бошлади. Йил бошидан 25 та янги самолёт олиб келинди, 17 та йўналиш очилди.

Шунга қарамасдан, соҳадаги хизматлар ҳажми 7,7 фоиз ўсган, холос. Транспорт вазирлиги олдига келгуси йилда авиаташувлар ҳажмини 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилади, вилоят марказларини ўзаро боғловчи ҳафтасига камида 1 тадан рейс амалга оширилади, камида 7 та самолёт олиб келиниб, яна 3 та халқаро йўналиш очилади.

Транспорт вазирлигига яна камида 1 минг 200 та автобус сотиб олиб, йўналишларга чиқариш топширилди. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга автобус қатновлари 2 баробар оширилади.

Темир йўл бўйича ҳам тарифлар қайта кўриб чиқилди, кераксиз имтиёзлар бекор қилинди. Шунингдек, 6 та тезюрар ҳамда шаҳарлараро қатнайдиган 30 та электр поезд олиб келинмоқда.

Бу соҳада келгуси йилда камида 20 фоиз ўсишни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Яна бир масала – халқаро ташувларда маҳаллий транспорт-экспедитор корхоналар улуши кам.

Маҳаллий экспедиторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг хизматидан фойдаланилганда, импорт товарларига божхона божи ҳисоблашда транспорт харажатини чегириш, халқаро ташишларда маҳаллий экспедиторлар хизматига қўшилган қиймат солиғидан имтиёз бериш имкониятини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг