Тошкентга Хитойдан 233 та автобус ва электробуслар олиб келинди
Кеча, 8 апрел куни «Янги Ўзбекистон» боғида «Тошшаҳартрансхизмат» ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган автобус ва электробусларнинг биринчи партиясини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Транспорт вазири И.Маҳкамов, Тошкент шаҳар ҳокими в.б Ш.Умурзоқов, давлат ва жамоат арбоблари ва жамоатчилик иштирок этди.
Биринчи партияда Тошкентга 233 та автобус ва электробус олиб келинди. Булардан 67 донаси табиий сиқилган газда ҳаракатланувчи ҳамда 94 донаси ЮТОНГ русумли электробус ва 30 дона 18 метрли катта сиғимли КингЛонг русумли автобуслари ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига (ПҚ–59-сон, 16.02.2023 й.) мувофиқ Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус ҳамда 300 та 12 метрли электробуслар олиб келинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter