Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентга яна 3 миллион доза вакцина келтирилди

Тошкентга яна 3 миллион доза вакцина келтирилди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бугун тoнгда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 миллион дозаси юртимизга олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

- 460 000 дозаси «Sputnik V»,

- 986 480 дозаси AstraZeneca,

- 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

-  3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг