Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентга янги метро поездлари олиб келинди

Тошкентга янги метро поездлари олиб келинди

Бугун Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди, деб хабар бермоқда «Тошкент метрополитени» ДУК.

Ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, «Ер усти ҳалқа йўли йўналиши»да ҳаракатга чиқарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг