Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти бир суткага тўхтатилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти бир суткага тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари сабабли 4 апрель соат 08:00дан 5 апрель соат 08:00га қадар Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Янгиҳаёт тумани, «Янги Чоштепа» МФЙ ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Шу туфайли, 4 апрель куни соат 08:00дан 5 апрель куни соат 08:00га қадар:

Сергели тумани аҳоли истеъмолчилари: «Соҳибқирон», «Саховат», «Янги Сергели», «Қипчоқ», «Эзгулик», «Нурҳаёт», «Мададкор», «Иттифоқ», «Зийнат», «Нилуфар», «Меҳригиё», «Ўзгариш», «Хабибий», «Бунёдобод», «Янги Бунёдобод» МФЙларида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 21 566 та аҳоли хонадонларида ҳамда «Жунариқ», «Ноғай қўрғон», Юқори дархон”, «Қубайтепа», «Қутбарака», «Сўғдиёна», «Софдил», «Дарё бўйи» МФЙларидаги жами 7 634 та уй хўжалигида;

Сергели тумани улгуржи истеъмолчилари: 85 та саноат корхонаси, 11 та мактаб, 4 та МТМ, 41 та умумий овқатланиш объекти, 68 та нонвойхона ва 184 та коммунал-маиший корхона – жами 393 та улгуржи истеъмолчида;

Янгиҳаёт тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари: «Файзли», «Чоштепа», «Янги Сҳоштепа», «Янги Дархон», «Ташаббус», «Янги умид», «Янги турмуш», «Ҳумо», «Янги  Ҳаёт», «Орият», «Гулшанобод», «Марҳамат», «Ибрат», «Олчазор», «Хушнуд», «Навқирон», «Ёрқин ҳаёт», «Чароғон», «Чорбоғ», «Виқор», «Ал-Фарғоний», «Дўстлик», «Иқбол», «Йўлдош», «Тошкент», «Чортоқ» МФЙлардаги жами 5 251 та уй хўжалигида ва кўп қаватли уйлардаги жами 29 835 та аҳоли хонадони ҳамда 316 та улгуржи истеъмолчида;

Чилонзор тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари: «Бешқўрғон», «Тирсакобод», «Хайриобод», «Хон тўпи», «Бек тўпи», «2-Қатортол», «Мевазор», “Яккабоғ МФЙлардаги жами 6 000 та уй хўжалигида ҳамда 47 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг