Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг айрим мавзелари вақтинча иссиқ сувсиз қолдирилади

Тошкентнинг айрим мавзелари вақтинча иссиқ сувсиз қолдирилади

«Тошиссиққуввати» ДУК нинг баҳорги профилактик тадбирлари сабаб 17-21 майга қадар 2-Иссиқлик марказида таъмирлаш ишлари олиб борилади ва қуйидаги манзилларга иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. 

-Қорасув 1,2,3,4,6 мавзеларида;
-Бўз-2 мавзесида;
-Феруза мавзесида;
-Гёте кўчасида;
-Ф.Хўжаев кўчасида;
-Зулайҳо кўчасида;
-Интизор кўчасида;
-Дўрмон йўли кўчасида;
-М.Улуғбек кўчасида;
-Қодиров (Феруза) кўчасида.

Шунингдек , Олтинтепа ва Чахбуд кўчалари кесишмасидаги қувурларнинг ёпқичлари алмаштирилиши муносабати билан 17 май соат 09:00 дан 18 май соат 09:00 га қадар қуйидаги манзилларда ҳам иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

-Олтинтепа кўчасида;
-Тўртариқ кўчасида;
-Ангрен кўчасида;
-Салом кўчасида;
-Амударё кўчасида;
-Сирдарё кўчасида;
-Чирчиқ кўчасида;
-Бўзариқ кўчасида;
-Ломоносов кўчасида;
-Археология кўчасида;
-Олтинтепа 4,5-тор кўчасларида;
-Қизилсув кўчасида;
-Подшобоғ кўчасида;
-Ҳирмонтепа 1,2,3,4-тор кўчаларида;
-Қудуқбоши кўчасида;
-Мирҳосилбой кўчасида;
-Паркент кўчасида.

«Тошиссиққуввати» ДУК ноқулайликлар учун узр сўраган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг