Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг бир қатор ҳудудларида электр ўчирилади

Тошкентнинг бир қатор ҳудудларида электр ўчирилади

Фото: Xabar.uz

Эртага пойтахтнинг айрим ҳудудларида электр ўчирилади.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага, 10 январ куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Яшнобод тумани: «Наврўзобод» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Мирзо Улуғбек тумани: «Иқтидор» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

«Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ Тошкент шаҳар филиали истеъмолчилардан узр сўраган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг