Тошкентнинг икки тумани аҳолиси маълум муддат газ тармоғидан узилди
![Тошкентнинг икки тумани аҳолиси маълум муддат газ тармоғидан узилди](http://static.xabar.uz/crop/1/6/720_460_95_1686111297.jpg)
Тошкент шаҳар Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг маълум қилишича, таъмирлаш ишлари сабаб қуйидаги ҳудудларда 16 ноябр куни 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Чилонзор туманидаги аҳоли истеъмолчилари:
- «Зарқўрғон», «Фидокор» МФЙ 16-мавзелардаги 2260 та хонадон;
- «Навбаҳо» ва «Катта Навбаҳор» МФЙлардаги 1260 та хонадон;
- «Кўтарма» МФЙ 10-мавзедаги 1280 та хонадон;
- «Наққошлик» МФЙдаги 880 та хонадон;
- «Ботирма» МФЙ 19-мавзедаги 1280 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар – 38 та.
Учтепа туманидаги аҳоли истеъмолчилари:
- «Тепақўрғон» ва «Қўрғонтепа» МФЙдаги 1960 та хонадон;
- «Кўхна Чўпонота» МФЙдаги 2387 та хонадон;
- «Боғобод» МФЙдаги 1895 хонадон;
- «Боғистон» МФЙдаги 2412 та хонадон;
- «Бирлик» МФЙдаги 2150 та хонадон;
- «Найман» МФЙдаги 1611 та хонадон;
- «Гузар» МФЙдаги 964 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони – 105 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тиклананиши айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter