Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча газ таъминотидан узилади
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 27 октябр 08:00 дан 28 октябр 20:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади, айрим жойларда газ босими пасаяди.
«Ҳудудгаз пойтахт» ГТФ берган маълумотга кўра, Юнусобод тумани аҳоли истеъмолчилари:
- Юнусобод 2-19-даҳаларидаги кўп қаватли уйлардаги 35800 та хонадон;
- Анорзор МФЙдаги 450 та ерли хонадон;
- Шаҳристон МФЙдаги 500 та ерли хонадон;
- Кулолқўрғон МФЙдаги 420 та ерли хонадон;
- Туркистон МФЙ ва Мойқўрғон кўчасидаги 700 та ерли хонадон;
- Регистон кўчасидаги 400 та ерли хонадон;
- Мирзааҳмедов кўчасидаги 150 та ерли хонадон;
- 4-мавзедаги 84-85 Оазис кўп қаватли уйлардаги 220 та хонадон;
- Бободеҳқон МФЙдаги 1120 та ерли хонадон;
- Мойқўрғон кўчасидаги ФВВ кўп қаватли уйидаги 84 та хонадон;
- Обод маҳалла ҳудудидаги 350 та ерли хонадон;
- ТАШГРЭС ҳудудидаги янги кўп қаватли уйлардаги 520 та хонадон.
Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари улгуржи истеъмолчилари:
- Улгуржи истеъмолчилар сони – 7 та;
- АГТКШ (Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари) – 8 та.
Газ босими пасаядиган аҳоли истеъмолчилари:
- Юнусобод туманидаги Отчопар, Юнусобод, Посира, Хиёбонтепа, Бодомзор, Шилва, Фирдавсий, Янгитарнов, М.Улуғбек, Буюк Турон, Бўзсув, Ифтиҳор, Жомий, Туркқўрғон, Янги ариқ, У.Ширин маҳалларидаги ерли хонадонлар;
- Минор ва Матонат маҳаллаларидаги ерли ва кўп қаватли уйлар.
Газ босими пасаядиган улгуржи истеъмолчилар:
- 17-Шаҳар касалхонаси иситиш қозонхонаси. «Бухоро» кафеси;
- Шаҳристон кўчасидаги 63-мактаб иситиш қозонхонаси. 51-поликлиника;
- Шохсарой, Биллур, Оқсарой, Кулол Нур, Марварид, Анжир, Самара, Файз, Туркистон, Юнусобод кафелари;
- Мойқўрғон кўчасидаги «Америка элчихонаси» биноси, «Шифо Нур» клиникаси;
- 7, 9, 14, 19-мавзедаги ва Корзинка Шахристон, Корзинка Сампи, Корзинка дўконлар тармоғи.
- Анорзор кўчасидаги ГАРНЕНТ, ВЕЛАРА меҳмонхоналари;
- 10, 14 мавзедаги «ДокаХлеб».
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter