Тошкентнинг қатор ҳудудлари газдан вақтинча узилади

Янгиҳаёт туманининг қатор ҳудудларида газ таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудазтаъминот» хабар берди.
Бугун соат 11:00 - 17:00 вақт оралиғида «Спутник» 5-7-15 мавзеларидаги кўп қаватли 30 та уйларнинг - 976 та аҳоли ва 11-12-13-14 мавзеларидаги «Чортоқ», «Райҳон» ва «Дарё бўйи» кўчаларидаги - 1377 та ерли хонадонлари ҳамда манзилдаги - 69 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter