Тошкентнинг қайси манзилларида Наврўз сайллари нишонланиши айтилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги жорий йилги Наврўз байрами пойтахтнинг қайси манзилларида оммавий тадбирлар кўринишида нишонланишини маълум қилди.
Асосий байрам манзиллари:
- 21–22 март — «Ўзбекистон овози» туризм кўчаси (Бош манзил)
- 21–22 март — Тарас Шевченко гастрономик кўчаси
- 21–23 март — «Наврўз» этно боғи
- 21 март — Ал-Хоразмий туризм кўчаси
Шунингдек, қуйидаги манзилларда ҳам сайиллар бўлиб ўтади:
- 21 март — Юнусобод тумани, Юнусобод Галерея мажмуаси олди
- 21 март — Бектемир тумани, «Coca Cola» боғи
- 21 март — Мирзо Улуғбек тумани, «Central Park»
- 21 март — Сергели тумани, марказий хиёбон
- 21 март — Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси (Беруний метроси ёнида)
- 21–22 март — Шайхонтоҳур тумани, «Анҳор Локомотив» боғи
- 21–22 март — Шайхонтоҳур тумани, «Tashkent City» боғи
- 21 март — Учтепа тумани, «Сеул» экобоғи
- 21 март — Чилонзор тумани, Ғофур Ғулом боғи
- 21 март — Яккасарой тумани, «Next» савдо мажмуаси
- 21 март — Яшнобод тумани, «Ашхобод сайилгоҳи» боғи
- 21 март — Янгиҳаёт тумани, «Меҳригиё» майдони
Манзилларда:
- миллий таомлар ва кўклам неъматларининг кенг намойиши;
- сумалак, ҳалим, сомса ва анъанавий палов тайёрлаш жараёнлари ҳамда уларни татиб кўриш имконияти;
- таниқли санъаткорлар иштирокида консерт дастурлари;
- ҳунармандчилик ва амалий санъат кўргазмалари;
- миллий ўйинлар, халқ томошалари ва қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter