Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг тўртта туманида электр ўчирилади

Тошкентнинг тўртта туманида электр ўчирилади

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳрининг тўртта туманида яна электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати хабар берди

Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бугун, 22 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Олмазор тумани: «Пахта» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
  • Юнусобод тумани: «Сандиқ қўрғон» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
  • Яшнобод тумани: «Жарбоши» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: «Гулсанам» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.

«Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз», дейилади хабарда. 

Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг