Тошкентнинг уч ҳудудида газ таъминоти вақтинча узилади

Тошкентнинг уч ҳудудида газ таъминоти вақтинча узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазпойтахт» хабар берди.
Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчасидаги ер усти газ қувурларини тартибга келтириш ишлари «Мирзо Улуғбек тумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли, 16 март куни соат 10:00 дан 16:00 гача Буюк ипак йўли, Олмачи кўчаларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, Яккасарой тумани, М.Таробий кўчасида жойлашган ер усти ўрта босимли Д-57 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган бўлиб, 16 март куни соат 11:00 дан 17:00 гача ушбу мазилдаги 1 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Олмазор тумани, Кичик халқа автомобил йўли кўчасида жойлашган ер ости ўрта босимли Д-57 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу боисдан, бугун соат 11:00 дан 15:00 гача «Мискин» маҳалласида, Уста Олим, Уста Ширин кўчаларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter