Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошшаҳартрансхизмат» апрел ойи учун сотилган ойлик йўл чипталари пулини қайтаради

«Тошшаҳартрансхизмат» апрел ойи учун сотилган ойлик йўл чипталари пулини қайтаради

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 21 мартдаги «Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тўғрисида»ги 290-сон қарорига мувофиқ, барча жамоат траспортлари – автобус, метро ва йўналишли таксилар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Шу муносабат билан, апрель ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари (проезднойлар) «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг «Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими» томонидан қайтариб олиниб, пул маблағлари фуқароларга қайтарилиши маълум қилинди.

Компания бунинг учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишни сўраган:

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 6-уй «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ биноси 1-қавати.

Мурожаат учун телефон: (71) 233-54-23 (71) 244-17-52

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг