Тўйда қатнашган 19 киши шифохонага тушди
Самарқанд вилояти, Жомбой туманида яшовчи 19 нафар фуқаро тиббиёт бирлашмаларига тўй базмида овқатдан захарлангани юзасидан мурожаат қилишган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.
Шулардан 14 нафари соғлигининг ҳолати қониқарли эканлиги сабабли амбулатор шароитда даволанишга юборилган. 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«MILLAR» кўрсатувининг 196 нафар, MARKAZIY STUDIYA кўрсатувининг 200 нафар фуқаролар захарланган дея берган маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмайди ва ушбу хабарлар юзасидан текширув тайинланди, дейилади расмий маълумотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter