Трамп даврида АҚШда 100 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир ҳибсга олинди

АҚШ ҳукумати Доналд Трамп маъмуриятининг дастлабки олти ойи давомида АҚШда 100 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожирни ҳибсга олди. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.
«Президент Трампнинг кўрсатмаси билан Иммиграция ва божхона назорати (ICE) 100 мингдан ортиқ ноқонуний чет элликларни ҳибсга олди», – дейилади маъмурият баёнотида.
Маълумотларга кўра, бу даврда 500 мингдан ортиқ хорижлик учун вақтинчалик бўлиш рухсатномалари бекор қилинган.
АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирлар оқимини сезиларли даражада камайтиришга ва уларни экстрадиция тўғрисидаги суд қарори чиқарилгунга қадар АҚШдан чиқариб юборишга эришди.
Июнь ойида чегарани ноқонуний кесиб ўтган бирорта ҳам шахс қўйиб юборилмаган, бир йил аввал эса бу кўрсаткич 27,7 минг кишини ташкил қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter