Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп импичментдан қутулиб қолди

Трамп импичментдан қутулиб қолди

Фото: Getty Images

Конгресс билан келишмасдан Эронга бомба ташлагани учун Доналд Трампга нисбатан импичмент жараёнини ишга туширишга уриниш муваффақиятсизликка учради, деб хабар берди CNN.

Конгрессменларнинг катта қисми — 344 киши, барча республикачилар ва 128 нафар демократ қарши овоз берди. Таклифни демократлардан 79 нафари қўллади, холос.

Импичмент резолюцияси техаслик демократ Эл Грин томонидан илгари сурилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг