Трамп МРБ, ФҚБ раҳбарлари ва Мудофаа вазирини истеъфога чиқармоқчи — ОАВ
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп давлат раҳбарлиги учун сайловда ғалаба қозонган тақдирида Марказий разведка бошқармаси раҳбари (МРБ) Жина Ҳаспел ҳамда Мудофаа вазири Марк Эсперни истеъфога чиқармоқчи. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб «Axios» ёзмоқда.
Таъкидланишича, Трамп, шунингдек, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори Кристофер Рэйни ҳам ишдан олиш ниятида. «Axios» манбаларига кўра, давлат раҳбари «хайрлашиш истагидаги» шахслар рўйхати анча узун, бироқ юқоридагилар энг асосийлари.
Манбалардан бирининг айтишича, Оқ уй раҳбари атрофидагилар Ҳаспел ва Рэйга ишонишмайди. Агарда 3 ноябрдаги сайлов бўлмаганида, аллақачон ҳар иккисининг жавоби бериб юборилган бўларди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter