Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Путин ва Зеленский қандай ҳолатда учрашишини айтди

Трамп Путин ва Зеленский қандай ҳолатда учрашишини айтди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Украина етакчиси Владимир Зеленский билан биргаликда музокаралар столига ўтиришга тўғри келишини айтди. Чунки улар “бир-бирини жуда ёмон кўради”, дейди АҚШ раҳбари.

Бу ҳақда Bloomberg телеканали хабар берди

"Биласизми, бу икки одам — Путин ва Зеленский бир-биридан нафратланади. Афтидан, биз улар билан музокара столига ўтиришга мажбур бўламиз", - деди Америка етакчиси Россия ва Украина раҳбарларининг учрашуви шарти сифатида. 

Трампнинг сўзларига кўра, бундай учрашув Украина инқирозини ҳал қилишда “катта натижалар бериши мумкин”. 

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Зеленский ўртасидаги мумкин бўлган музокаралар дастлабки тайёргарликсиз фойдасиз бўлишини таъкидлаган эди. Унинг таъкидлашича, Москва саммитга пухта тайёргарлик кўришни талаб қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг