Трампнинг рейтинги пасаймоқда

АҚШда президент Доналд Трамп сиёсатидан норозилар сони ошмоқда. Бу ҳақда The Hill газетаси YouGov/Economist сўрови натижаларига асосланиб хабар берди.
Тадқиқиқотга кўра, сўралганларнинг 55 фоизи Трамп сиёсатидан норози, 41 фоизи эса уни ёқлайди.
Бир неча ҳафта олдин кўрсаткичлар 53 фоиз (қаршилар) ва 42 фоизни (ёқловчилар) ташкил этганди
Таъкидланишича, Трамп рейтинги пасайишига асосан шундоқ ҳам уни кам қўлловчи демократ сайловчилар ҳамда партиялардан ҳеч бирини қўлламайдиганлар сабаб бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter