Туғилиш камайиб, ўлим кўпайган – Статистика агентлиги
Жорий йилнинг 1-чораги учун эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда туғилиш камайиб, вафот этиш ҳолатлари кўпайган.
Ҳисобот даврида, жумладан, 205 713 та туғилиш ҳолати қайд этилган бўлса, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга камайган.
Шунингдек, 3 ойда 40 197 та вафот этиш ҳолати қайд этилган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга кўп.
Ушбу даврда мамлакат аҳолиси умумий 165 516 нафарга кўпайган. Ўз навбатида табиий ўсиш коэффициенти ҳам ўтган йилга қараганда 1,8 фоизга камайган.
Шу билан бирга, аҳолининг ўртача ёши ҳақида берилган рақамларга кўра, бу кўрсаткич охирги 10 йилда эркакларда 27,3 ёшдан 28,5 ёшга, аёлларда эса 28,6 ёшдан 30 ёшга ўзгарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter