Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тула вилоятида бир аёл бегоналарнинг иккита машинасини металлоломга топшириб юборди

Тула вилоятида бир аёл бегоналарнинг иккита машинасини металлоломга топшириб юборди

Фото: «Вести»

Россиянинг Тула вилоят суди аёлни бир йилу тўққиз ой қамоқ жазосига ҳукм қилди. У кўп қаватли уйнинг автотураргоҳидан иккита автомобилни ўғирлаганликда айбдор деб топилди, дея хабар берди «Вести».

Жиноятчи эвакуаторни чақириб, ўзини бошқарув компанияси ходими сифатида таништирган ва «Chery», «ГАЗ» русумли автомобилларни платформага юклашни буюрган.

Машиналар автотураргоҳдан олиб чиқилиб, судланувчи томонидан металлолом қабул қилиш пунктига топширилган.

Биринчи жабрланувчига етказилган моддий зарар 57 605 рубль, иккинчисиники эса 31 622 рублни ташкил этди.

Аёл жазони умумий тартибли колонияда ўтайди, деди Тула вилояти суд департаменти матбуот котиби Ольга Дячук. Ҳукм қонуний кучга кирмаган ва қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг