Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туман ва шаҳарлар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади

Туман ва шаҳарлар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш ва бу борада маҳаллий ҳокимият органларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 июлдан бошлаб, республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида «Хавфсиз йўл» индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Индекс доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолати махсус комиссиялар томонидан 5-иловага мувофиқ 29 та индикатор бўйича ҳар чорак якунида баҳолаб борилади.

Туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.

Индексни юритиш вазифаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари зиммасига юкланади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда етакчи илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, индексни юритиш методологияси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг