Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туризм соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди

Туризм соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди

Туризм қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда туризм соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлари учун «Давлатимиз раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида белгилаган вазифалар ва «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш» мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Комплеанс назорат, коррупцияга қарши курашиш ва ички аудит бўлими бош мутахассиси T.Равшанов томонидан Президентимизнинг Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида коррупцияга қарши курашиш борасида белгилаб берган устувор йўналишлар ҳақида айтиб ўтилди.

Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими M.Расулов томонидан коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йил 21 апрелда қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» фармони ҳамда «Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш борасидаги замонавий тенденциялар ва тизимдаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумотлар ҳамда мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг