Туркия Қатарга 250 нафар ҳарбий юбормоқда. Улар қандай вазифани бажаради?

Туркия парламенти мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Қатарга 6 ой муддатга ҳарбий контингент юбориш тўғрисидаги фармонини маъқуллади. Турк аскарлари «Жаҳон чемпионати қалқони» операцияси доирасида Қатарда ўтадиган футбол биринчилиги давомида хавфсизликни таъминлаш, хусусан, террор таҳдидлари олдини олишга кўмаклашади.
Қатар томони иттифоқчи мамлакатлар, жумладан, Туркияга 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар давом этадиган жаҳон чемпионати даврида хавфсизликни таъминлаш борасида кўмак сўраб мурожаат йўллаган. Расмий Анқара кўп томонлама алоқалар ва тарихий-маданий ришталар аҳамиятига кўра, Қатарнинг сўровига ижобий жавоб қайтарган.
Туркия собиқ мудофаа вазири, депутат Фикри Ишикка кўра, Қатарга 250 нафар турк ҳарбийлари жўнатилмоқда. Анқара футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётган Кўрфаз давлатига яна 3000 нафар полициячи жўнатишга ҳам ваъда берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter