Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия: тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Туркия: тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

foto: illyustrativ

Aввал хабар қилинганидек, Туркиянинг Измир шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик аёл кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан қулаши оқибатида олган тан жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган эди. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, шифокорлар томонидан кўрсатилган барча зарур тиббий муолажаларга қарамай фуқаро Севдора Ҳакимжонова шифохонада  вафот этди.

Айни пайтда консулхона ҳамда Ўзбекистон Миграция агентлиги марҳуманинг жасадини ватанга қайтариш бўйича зарур ташкилий ишларни олиб бормоқда. Жасад 2026 йил 23 март куни “Истанбул — Андижон” рейси орқали Ўзбекистонга олиб келинади.

Маълум қилинишича, Ҳакимжонова Туркия фуқароси билан (имом никоҳи асосида) турмуш қурган бўлиб, ушбу никоҳ расмий тарзда рўйхатдан ўтказилмаган. Унинг турмуш ўртоғи ҳам, ўзи ҳам эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган. Улар Измир шаҳрида эркакнинг яқин қариндошлари билан бирга яшаб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, тўпланган материаллар прокуратура томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг