Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда ўзбекистонлик фуқаронинг жонига қасд қилинди

Туркияда ўзбекистонлик фуқаронинг жонига қасд қилинди

Истанбул шаҳри прокуратурасига кўра, жорий йилнинг 23 февралида Ўзбекистон Республикаси фуқароси «О.Б.»га нисбатан қасдан баданга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Натижада фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли Истанбул шаҳрининг Башакшехир давлат шифохонасида вафот этган. Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Истанбудаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олиниб, Туркиянинг ваколатли органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Бош консулхона томонидан жасадни Ўзбекистонга дафн қилиш учун барча зарур бўлган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, марҳумнинг оила аъзоларига керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг