Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда қўлга олинганлар ҳақида Бош консулхона қўшимча маълумот берди

Туркияда қўлга олинганлар ҳақида Бош консулхона қўшимча маълумот берди

Туркия оммавий ахборот воситаларида «фаҳш баронессаси» таърифига эга ўзбек аёли қўлга олингани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.

Интерпол қидирувидаги 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Н.М. Россия, Беларус, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан аёлларни Туркияга олиб келиш ва фоҳишахоналарга сотиш билан шуғуллангани қайд этилганди.

Маълум бўлишича, у халқаро қидирувда бўлган ва қўлга олинган ягона шахс эмас.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида 2024 йил бошидан уюшган жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этиб, халқаро қидирувда бўлган 8 нафар (Т.Х., Ф.Н., Р.М., Н.М., Р.Б., Ш.А. ва Н.Д.) Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган. 

«Булар ичида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда хабар қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.М. ҳам бўлиб, у «Халқаро одам савдоси» жинояти доирасида Туркиянинг Чанаккале вилояти ҳудудида қўлга олинган. 

Ҳозирда ҳар бир ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади Истанбул Бош консулхонаси хабарида.

Бош консулхона жиноятчиларга жазо муқаррар эканлигини, фуқароларимиздан эса қонунларга амал қилишни, фирибгарларга алданмасликни ва ўзларини эҳтиёт қилишларини сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг