Туркиянинг ноёб хазиналари (фото)
Шарқ ва Ғарб тўқнаш келган бу қадимий замин кутилмаган хазиналарга бой бўлиб, ҳар қадамда тарих билан юзлаштиради.
Афсонанинг қалбида: Троя
Бутун Туркия бўйлаб кўплаб мафтункор қадимий шаҳарлар бор, лекин энг машҳури — ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган Троядир. Чаноққалъадаги Каз тоғлари этагида жойлашган Троя кўплаб тарихий аҳоли пунктлари ва цивилизацияларнинг ватани бўлган.
Троя Гомернинг қадимий Илиада достонида Троя уруши содир бўлган шаҳар бўлиб, Европа Кенгаши томонидан рўйхатга олинган ягона маданий йўл бўлган Аенеаснинг биринчи бекати ҳисобланади.
Троя музейи, қадимий шаҳарнинг кириш қисмида жойлашган ва Европанинг энг нуфузли музейшунослик мукофотлари билан тақдирланган. Троя музейи Троя тарихи ва маданиятини минтақада қазилган артефактлар ва бошқа топилмаларнинг аниқ ва кенг қамровли намойиши орқали ёритиб беради.
Ажойиб порт шаҳри: Эфес
Туркиянинг Эгей минтақасидаги яна бир машҳур қадимий шаҳар 2015 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Эфесдир.
Тарихдан олдинги даврдан то Усмонлилар давригача қарийб тўққиз минг йил давомида узлуксиз яшаб келган Эфес ўзининг гуллаган даврида дунёнинг энг йирик порт шаҳарларидан бири бўлган ва ҳозирда дунёдаги энг яхши сақланиб қолган археологик обидалага эга. Қадимги шаҳардаги бинолар орасида Селс кутубхонаси ва Туркиядаги энг йирик, 30 000 томошабинга мўлжалланган йирик театр, қадимги дунёнинг етти мўъжизасидан бири бўлган Артемида ибодатхонаси харобалари, Мазаеус ва Митридатлар дарвозаси, Ҳадриан ибодатхонаси ва терасли уйлар...
Ўлмас шифо маркази: Ҳиераполис
Денизлидаги Памуккале травертинларига улашган Ҳиераполис, қадимги даврларда муҳим шифо ва саломатлик маркази бўлган. Қадимги шаҳар Пергамнинг афсонавий асосчиси Телефоснинг рафиқаси Ҳиера хотирасига Ҳиераполис номини олди. Ҳиераполиснинг энг ҳайратланарли иншоотлари Рим ванналари ва қадимги театрдир. Бундан ташқари, шаҳарнинг устунлар ва мармардан ясалган қадимий ҳовузи кўпинча меҳмонлар учун очиқ бўлиб, ҳовузнинг илиқ (36 даража) сувида чўмилишлари мумкин. Айтишларига қараганда, Миср қироличаси Клеопатра ҳам шу сувдан баҳраманд бўлган.
Шифобахш ҳовузлардаги сувлар тинчлантирувчи ва сокинлаштирувчи хусусиятга эга.
Ажойиб акустикага эга қадимий хазина: Аспендос
Дунёдаги энг яхши сақланиб қолган қадимий театрлардан бири Аспендосда жойлашган. Кўплаб афсоналарни илҳомлантирган шаҳарнинг кўп қаватли театрининг ўзига хос хусусияти — унинг ажойиб акустикасидир.
Бу моҳирлик билан ишлаб чиқилган акустика вақт синовидан ўтган ва бугунги кунда концерт ва шоуларга мезбонлик қилишда давом этмоқда.
Аспендос акведуклари шаҳардаги яна бир ажойиб иншоот бўлиб, сақланиб қолган қадимий сув йўлининг энг яхши намуналаридан биридир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter