Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга сафари якунланди

Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди.
Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Концертда ўзбек ва туркман тилида куй-қўшиқлар ижро этилди. Бу халқларимизнинг азалий қардошлиги, маданий яқинлигини яна бир бор намоён этди, икки мамлакатнинг мумтоз ва замонавий санъати билан кенг танишиш учун қулай имконият бўлди.
Шунинг билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг давлат ташрифи ниҳоясига етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter