Тухумга ўхшаш тошдан жўжа кутган ота бургут... ниятига етди

Бу ғаройиб воқеа АҚШдаги ёввойи қушлар қўриқхоналаридан бирида содир бўлди.
Мерфи лақабли бургут маҳаллий аҳоли орасида жуда машҳур. У одамларга осонгина яқинлашишларига имкон беради ва суратга тушишни яхши кўради.
Бир куни Мерфи ғойиб бўлди. Қўриқхона ходимлари хавотирга тушиб, қушни қидиришга тушди. Аммо улар қушни излаб овора бўлишмади – Мерфи узоққа учиб кетмаган эди. У пастроқ қояларнинг бирига ин қуриб, «тухум» босиб ётарди...
Ва қўриқхона ишчилари орасида табиий савол туғилди: Ахир, Мерфининг жуфти йўқку! Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки оқбошли бургутлар ота-она мажбуриятларини тенг тақсимлайди. Яъни ота бургут ҳам тухумни она бургут каби очиб чиққунича галма гал босиб ётади. Шундан келиб чиқилса, Мерфининг ҳатти-ҳаракатида нотабиийлик йўқ эди.
Мерфи емак учун учиб кетганида, ишчилардан бири қояга чиқиб, ин ичидаги кичикроқ думалоқ тошни кўрди. Мерфи ўз инстинктларига бўйсунган ҳолда тухум ўрнига тошни босиб ётгани маълум бўлди.
Мерфи шу тарзда икки ой тошни тухум сифатида босиб ётди, албатта натижасиз... Айни шу вақтда яна бир воқеа содир бўлди – қўшни қўриқхоналардан бирида бургут полапони топилди, у яраланган эди. Афтидан, у инидан тушиб кетган ёки ота-онаси ташлаб юборган. Бу табиатда кам учрайдиган ҳолат эмас.
Қўриқхона ходимлари бир-бири билан боғланиб, полапонни олиб келишга ва Мерфининг инига қўйишга келишиб олишди...
Шундай қилиб, бир куни Мерфи тағин ов қилгани учиб кетди ва қайтиб келгач уяда жўжани кўрди. Мерфи биринчи дақиқаларда ўзини йўқотиб қўйди. Кейин эса... у дунёдаги энг ғамхўр отага айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter