Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Twitter ижтимоий тармоғида глобал носозликлар кузатилди

Twitter ижтимоий тармоғида глобал носозликлар кузатилди

Фото: «РИА Новости»

Twitterнинг турли мамлакатлардаги фойдаланувчилари ижтимоий тармоқдаги носозликлардан шикоят қилишди. Буни оммавий интернет-ресурслардаги носозликлар ва узилишларни кузатиб борувчи Downdetector сайти маълумотлари ҳам тасдиқламоқда.

Ижтимоий тармоқдаги носозликлар ҳақидаги хабарлар соат 20:22 (Тошкент вақти)дан бошлаб пайдо бўлди. Асосан АҚШ, Буюк Британия, Канада, Франция, Германияда яшовчилар муаммога дуч келишган. Россияда ҳам узилиш кузатилгани айтилмоқда.

Носозликлар асосан веб-сайт фаолиятида кузатилган. Шунингдек, илова, янгиликлар тасмаси ҳамда серверга уланишда ҳам муаммолар юзага келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг