Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч ойда 210,8 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилди

Уч ойда 210,8 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 210,8 трлн сўмга етди, деб маълумот берди Миллий статистика қўмитаси.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 трлн сўмга ёки 12,6 фоизга ошган.

Маълумот учун: 2024 йил январ–март ойларида хизматлар ҳажми 169,2 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 114,2 фоизни ташкил этган.

2025 йилнинг январ–март ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 5,6 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 фоизга ошган.

2025 йилнинг таҳлил қилинаётган даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 113,9 трлн сўмни ёки бозор хизматлари умумий ҳажмининг 54 фоизини ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг