Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учта давлат театрига молиявий ва ижодий мустақиллик бериш режалаштирилмоқда

Учта давлат театрига молиявий ва ижодий мустақиллик бериш режалаштирилмоқда

Маданият вазирлиги учта давлат театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколатини беришни назарда тутувчи идоравий буйруқ лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Лойиҳага кўра, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри ҳамда Ўзбек миллий қўғирчоқ театрига кенгроқ мустақил ваколатлар берилади.

Хусусан, театрлар штатлар ва лавозимларни мустақил шакллантириши, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиши, репертуар ҳамда ижодий йўналишларни мустақил белгилаши, шунингдек, ўз маблағларидан фойдаланиш бўйича кенгроқ ҳуқуқларга эга бўлиши назарда тутилган.

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан мазкур театрларда Мувофиқлаштирувчи кенгашлар ташкил этилиши, улар молиявий ва ташкилий қарорларни қабул қилишда иштирок этиши белгиланмоқда.

Ҳужжат лойиҳасида театрлар ҳар йили намойиш этиладиган спектакллар сони, томошабинлар қамрови ва ўз даромадларини камида 20 фоизга ошириб бориши ҳам таклиф этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг