Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соқол ўта жиддий касаллик хавфини камайтиради

Соқол ўта жиддий касаллик хавфини камайтиради

Фото: unsplash.com

Юзда тукларнинг бўлиши саратон ва қуёшда куйиш хавфини камайтиради. Чунки соқол ультрабинафша нурларнинг терига тушиши олдини олади, деди жарроҳ ва Сандерленд университети профессори Каран Рангаржан. Шунингдек, у соқолли эркаклар бактериал инфекцияларга камроқ мойил бўлишини аниқлади, деб ёзади Live 24.

Ультрабинафша нурларнинг тукли қоплама оралаб кириб бориши қийин. Шу боис сочини калга олдириб юришни ёқтирадиган эркакларга иссиқ ҳавода доимо бош кийим кийиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, Рангаржоннинг сўзларига кўра, тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, «соқоли қирилган юз хавфли метициллин-резистентли олтинсимон стафилококк бактериясига уч баробар кўпроқ дуч келиши» аниқланган.

Ушбу микроорганизм энг кўп ишлатиладиган антибиотикларга ҳам чидамли. Яъни ундан қутулиш анча қийин. Бундан ташқари, соқол олишда одамлар юзнинг терисида кичик жароҳатлар қолдиради. Улар орқали турли патогенлар танага кириши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг