Украина ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни яна 90 кунга узайтиради

Зеленский Украина Олий Радасига ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини тақдим этди.
Қонун лойиҳалари Олий Рада веб-сайтида эълон қилинган (1, 2). Унда мамлакатда ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни яна 90 кунга узайтириш режалаштирилган. Амалдаги қонун 18 апрелда имзоланган бўлиб, унга кўра ҳарбий ҳолат 6 августда тугайди.
Маълумот учун, ҳарбий ҳолат даврида Украинада сайловлар ўтказилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter