Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина терма жамоасига техник мағлубиятлар таҳдид солмоқда

Украина терма жамоасига техник мағлубиятлар таҳдид солмоқда

ФИФА футбол бўйича Украина терма жамоасининг Евро-2020 саралаш баҳслари доирасида ўтказган икки ўйини натижасини бекор қилиб, техник мағлубият ёзиши мумкин. Бунга асли бразилиялик футболчи Жуниор Мораеснинг Украина миллий терма жамоа таркибида майдонга тушиши билан муаммо сабаб бўлиши эҳтимоли бор.

Қоидага кўра, ўзга юртда туғилган футболчи бошқа мамлакат миллий терма жамоасида ўйнаши учун ўша давлатда камида беш йил истиқомат қилган бўлиши шарт. Мораес эса Украинада тўрт йили-у саккиз ой яшагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоаси Евро-2020 саралаш баҳслари доирасида Португалия билан дуранг ўйнаб (1:1), Люксенбургни мағлубиятга учратган эди (2:1). Агар гумонлар тасдиқланса, терма жамоа қўлга киритган тўрт очкодан маҳрум бўлиши баробарида ўз гуруҳ етакчилигидан аутсайдерига айланиши ҳеч гапмас.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг