Украина учун 800 минг снарядга пул йиғилди
Украинанинг иттифоқдош давлатлари Чехия ташаббуси билан Украина учун 800 минг снаряд сотиб олиш учун зарур бўлган пулларни йиғиб бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Февраль ойида бўлиб ўтган Мюнхен конференциясида Чехия президенти Петр Павел Европадан ташқарида 800 минг снаряд топгани ҳақида эълон қилди. 500 минг 155 мм калибрли ва 300 минг 122 мм калибрли снарядларга эга давлатлар уларни сотишга тайёр эканлигини айтди.
Чехия маблағ йиғишни эълон қилди ва бу амалиётни мувофиқлаштирмоқда. Чехиядан ташқари, Германия, Франция, Полша, Канада, Нидерландия, Дания, Латвия ва Литва пул беришга тайёр.
Агентлик маълумотларига кўра, шу ҳафтанинг бошида мудофаа вазирлари ва ушбу амалиётда иштирок этаётган хорижий давлатлар харидлар тафсилотлари ва етказиб бериш жадвалини муҳокама қилишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter