Украина Зеленскийнинг тинчлик режасини 10 банддан 3 тага қисқартирди — Bloomberg
Украина Россия билан келгусидаги музокаралар учун Зеленскийнинг тинчлик режасини 10 банддан 3 тага қисқартирди, дея хабар берди Bloomberg.
Нашр ёзишича, Швейцария саммити кейинчалик россиялик амалдорларни музокараларга жалб этиш имконини берувчи қадамларни амалга оширишга йўналтирилган.
Украина саммит муҳокамаси учун 3 масалани ўртага ташлайди:
- Ядровий объектларнинг хавфсизлиги ва ядровий қуролни қўллашга йўл қўймаслик. Запорожье атом электр станцияси Украина назоратига ўтиши ва МАГАТЭ тамойиллари асосида ишлаши шарт;
- Озиқ-овқат хавфсизлиги «қурол» бўлмаслиги керак. Қора ва Азов денгизларида кемаларнинг эркин қатнови кафолатланиши лозим. Украина ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини учинчи томонларга етказиш имкониятига эга бўлиши керак;
- Барча асирлар, жумладан, депортация қилинган ва қонунга зид тарзда кўчириб кетилган украин болалари ва фуқароларининг озод қилиниши шарт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter