Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинага ёрдам кўрсатишга қарши бўлган сиёсатчи президентлик сайловида ғалаба қозонди

Украинага ёрдам кўрсатишга қарши бўлган сиёсатчи президентлик сайловида ғалаба қозонди

Словакияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Украинага ёрдам кўрсатишга қарши бўлган сиёсатчи ғалаба қозонди.

Мамлакат парламенти раиси Питер Пеллегрини Словакия президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Словакия телевидениеси хабар бермоқда.

Ҳозирда берилган овозларнинг 99 фоизи ҳисоблаб чиқилган. Пеллегрини 53,55% овоз тўплади. Унинг рақиби, мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Иван Корчок эса 46,44 фоиз овоз тўплаган.

Корчок мағлубиятини тан олиб, сайловлар шаффоф ўтмаганини, шунинг учун унинг натижаларидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.

Собиқ ташқи ишлар вазири Корчок Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш тарафдори эди. Ўз навбатида, Пеллегрини Киевга қурол-яроғ етказиб беришни қўллаб-қувватламади.

3 апрель куни Словакия президентлигига номзод Питер Пеллегрини Украинага қурол етказиб бериш натижа бермаётгани ва фалокатга олиб келиши мумкинлигини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг